“Эрк” партиясининг Стокгольмдаги йиғилиши
19 декабр куни Швециянинг Стокгольм шахрида Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлимининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
2010 йилга якун ясаркан, мувофиқаштирув кенгаши аъзолари “Эрк” партиясининг Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан буён илк бор рўйхатга олинган биринчи партия эканлигини ва шу пайтга қадар мавжуд режимга қарши асосий мухолиф партия бўлиб қолаётганини таъкидлашди.
Ҳисобот маърузасида шунингдек, сиёсий фаолияти учун жабрланган ва то шу бугунга қадар қамоқда қийноқларга солинаётган “Эрк” партияси фаоллари номма ном санаб ўтилди.
Мажлисда шунингдек, “13 май иттифоқи”нинг анжуманини ўтказиш таклифи кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Партия фаоли Дўстназар Худойназарнинг фикрича, бугунги кундаги вазифаларни бажариш учун муҳими куч, иқтидор, шижоат бор, бунинг учун етарли маблағ ҳам топиш мумкин.
Ташкилот веб ресурсини яратиш бўйича масъул қилиб сайланган Фазлиддин Нурмуҳаммедов фикрича, партия фаолияти жамиятга шаффоф ойнадай кўриниб туриши лозим.
Кўрилган барча масалалар юзасидан умумий қарор қабул қилинди. Унга кўра, тафтиш ҳайъати раиси қилиб Олим Қорабоев, кенгаш веб ресурси рахбари қилиб Фазлиддин Нурмуҳаммедов, “Эрк маҳкумлари” мониторинг гуруҳи рахбари этиб Гўзал Шерикбоева, Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлими координатори этиб Султонмурод Иброҳимов сайланди.
Эрк Инфо
20 yildan beri hadeb yigilishlar jonga tegmadimi?
Qo’lingdan kelmaydigan narsalarga nima qilasan burningni tiqib, galvars…