Керосинчининг гаплари
Кимëгарлар бир нарсани синашни исташса лакмус қоғозидан фойдаланишади.
Масалан аëллар ҳомила эканини аниқлаш учун бу қоғозга сийиб кўришади.
Ранги ўзгарса ҳомила¸ ўзгармаса …
Мен ҳам бир парча қоғозни ўтган ҳафтанинг сиëсий ҳавосига тутиб фол боқдим.
Каримовнинг иккинчи ўрис хотинидан зурëди Гуля БМТдан иш топибди¸ ундан олдин Лолочка ҳам БМТ нинг ЮНЕСКО идорасига суқилган эди.
Гуля ўзбекни БМТда тамсил қилармуш.
Эй Ўзбекистон сенинг кунинг кимларга қолди . (Бу гап яалангтўш филмидан иқтибос)
Кеча Гуляни Салим ўғри билан Бейжин яъни Пекинда кўришибди. Олтин медал савдосини қилишиб бор барака дейишаëтганига гувоҳлар бор.
Каримовга тарафкаш носкашлар нос туфлаш учун фойдаланадиган ва Чорсу бозори ҳожатхоналарида кет артиладиган ўзбек матбуоти ўрисларнинг Осетия масаласида каримовдан миннатдор эканини ëзиб чизиб ëтибди.
Ҳей газетангга дасмоям дейдиган бир давангир йўқ.
Ўтган ҳафтада иккита тарихий сана ҳақида гап сўз бўлди. Бириси 19 август. Коммунист Каримовнинг бундан 1991 йилда қовун туширгани яна бир эсланди.
Иккинчи тарихий саъна ўрисларнинг Чехослеавакияни босиб олишга уринган кунга 40 йил тўлди.
Э бу ўрис деганинг қўлида ўқ ëйи бор муҳаббат фариштасига мензар экан. Нуқул ўқ отиб севги изҳор қилади. Яқинда Грузияга ҳам севги изҳор қилувди. Ундан олдин Афғонистонга… Ҳе башаранг қурсин фоҳиша. Севмаганга суйканмасанг қичиғинг қонмайдими.
Ҳўш яна нима гаплар деб қўлимдаги қоғозни ҳавога тутдим.
Бир қанча правазашитикаганиклар америкага боришаëтган экан. Улар орасида Суҳробжон деган бир йигитча ҳам бор. Бу йигитни СНБга россаа ҳизмати синган. Ҳизмат беминнат дегани шу.
Самарқанд аеропорти ëнидаги тожиклар кришоват қиладиган автозаправка портилллаб кетди.
Ëнидаги дўконам ëнди. Омборам ëнди. Росааа ëнди занғар. Ҳаммаëқ тутун бўлиб кетди.
Ўзи шашликчиларни тутуни ëтмай турувди.
Ҳўш қолганига самарқандликлар нўҳатшўрак¸тошкентликлар мошова¸ наманганликлар мастава ¸ хоразмликлар юмурто барак пиширииб ëтибди.
Дарвоқе американи янги президентини оти ҳам Барак .
Бу ëғи энди тўй сезон.
Пахтадан олдин тўйларни қилишмоқда.
Вестерн Местерн юнионлардан Ўрис Қозоқ Карис ва дунëнинг турли туйнукларида ҳашарот каби мийнат қилаëтган ўзбеклардан пуллар шипиллаб келиб тўйга сарф бўлмоқда.
Топганинг тўйга буюрсин синфдош¸ партадош¸ курсдош¸ партиядош¸ ердош¸элдош.
Туҳуминг тошлоққа сочилсин.
Ўрис юртта (Швед юртда¸Карис юртта Чеҳ юртда қозоқда ва дунëнинг 146 мамлакатида) ўзбеклар олиб қўйган временний хотинлар ҳам болалаб дунëда ўзбекни уруғи кўпайсин.
Бу пайтга келиб Ўзбекистондаги гўрковларни қўли қўлига тегмаяпти.
Яқинда американинг аризона юртидан андижонликларнинг темир товути келди. Акрамийлардан бир иккитасини мошина уриб кетибди бегана элда. Ҳудо раҳмат қилсин.
Қаттиқ иссиқ қарияларни ҳам жонини оляпти.
Ўладиган касалнинг ўлгани уйидагиларни қутулгани яҳши.
Хозир гўрковлар илоя ҳудойим касал ëтган Каримовни жонини олсин биз эса кўмиб қутилайлик деб дуо қилишаëтганмуш.
Мен қўлимдаги лакмус қоғозни офтобга тутиб кўрдим. Сира ўзгармади. Эски ванна эски баня.
Яна кўп гапим бор эди аммо шоли эккан братан насосига керосин сўраб келди. Ишини битирай.
Қўлимдаги қоғозни кўрпача тагига суқиб қўйдим. Кейинги ҳафта яна офтобга тутаман.
Керосинчи, Роnauz.сом

Янги хикояларни кутиб коламиз. На кулишни на йиглашни биласан буларни укиб, бор булинг Керосинчи.