Список осуждённых партии Эрк
Нажмите чтобы скачать в формате .pdf
Список дополняется.
“Эрк” партиясининг Стокгольмдаги йиғилиши
19 декабр куни Швециянинг Стокгольм шахрида Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлимининг йиллик ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
2010 йилга якун ясаркан, мувофиқаштирув кенгаши аъзолари “Эрк” партиясининг Ўзбекистон мустақилликка эришган кундан буён илк бор рўйхатга олинган биринчи партия эканлигини ва шу пайтга қадар мавжуд режимга қарши асосий мухолиф партия бўлиб қолаётганини таъкидлашди.
Ҳисобот маърузасида шунингдек, сиёсий фаолияти учун жабрланган ва то шу бугунга қадар қамоқда қийноқларга солинаётган “Эрк” партияси фаоллари номма ном санаб ўтилди.
Мажлисда шунингдек, “13 май иттифоқи”нинг анжуманини ўтказиш таклифи кўриб чиқилди ва маъқулланди.
Партия фаоли Дўстназар Худойназарнинг фикрича, бугунги кундаги вазифаларни бажариш учун муҳими куч, иқтидор, шижоат бор, бунинг учун етарли маблағ ҳам топиш мумкин.
Ташкилот веб ресурсини яратиш бўйича масъул қилиб сайланган Фазлиддин Нурмуҳаммедов фикрича, партия фаолияти жамиятга шаффоф ойнадай кўриниб туриши лозим.
Кўрилган барча масалалар юзасидан умумий қарор қабул қилинди. Унга кўра, тафтиш ҳайъати раиси қилиб Олим Қорабоев, кенгаш веб ресурси рахбари қилиб Фазлиддин Нурмуҳаммедов, “Эрк маҳкумлари” мониторинг гуруҳи рахбари этиб Гўзал Шерикбоева, Ўзбекистон “Эрк” Демократик партияси Европа бўлими координатори этиб Султонмурод Иброҳимов сайланди.
Эрк Инфо
Ўзбекистон «Эрк» Демократик партияси Европа бўлими йиллик ҳисобот йиғилиши 19 декабр 2010 йил
Гўрков
Вазирлар Маҳкамасининг Жиззах вилояти бўйича вакили Ўктам Турсунов икки нафар фермерни йиғилишга олиб келмагани учун милиционерларни дўппослади. Бунгача мулозим битта фермерни ўзига гўр қазишга мажбурлаб, тириклайин кўмишига сал қолганини айтиб мақтанганди.
Керосинчининг гаплари
Кимëгарлар бир нарсани синашни исташса лакмус қоғозидан фойдаланишади.
Масалан аëллар ҳомила эканини аниқлаш учун бу қоғозга сийиб кўришади.
Ранги ўзгарса ҳомила¸ ўзгармаса …
Мен ҳам бир парча қоғозни ўтган ҳафтанинг сиëсий ҳавосига тутиб фол боқдим. Читать далее…
Мустақиллик «яшартирган» Ўзбекистон
Илдизлари асрлар қаърига бориб, тақалалдиган Туркистоннинг большевиклар томонидан парчаланиши бир фожиа бўлган бўлса, бу парчадаги элатларнинг Сталин чизган чизиқдан ҳозир ҳам чиқмаётгани иккинчи фожиадай кўринади.
Мустақиллик ҳам бир пасда 19га кириб қопти.
Бундан 18 йил аввал Урганч марказидаги кинотеатр деворига «Яшасин Ўзбекистон мустақиллигининг бир йиллиги», деган латта шиорни илиб қўйишувди. Кинотеатрнинг пештоқида қабариқ гранит харфлар билан «Ўзбекистон 25 йиллиги номидаги кинотеатр», деб ëзилган эди.
Хўш, Ўзбекистон неча ëшда деган савол жавобини ўшанда излаган эдим. Читать далее…
‘Америка овози’ радиоси билан ҳамкорлиги учун журналистни маҳкамага тортишмоқчи

Тошкент шаҳар прокуратураси "Америка овози" радиосининг мухбири Малик Бобоевга нисбатан жиноий иш қўзғаган
Норасмий Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи хабар қилишича, Малик Бобоевга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигидаги «Туҳмат», «Ҳақорат қилиш», «Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш», «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ва тарқатиш» бандлари бўйича айблов қўйилмоқда.
Тошкент прокуратураси Малик Бобоевга нисбатан «мамлакатдан чиқиб кетмаслик» чорасини қўллаган.
Малик Мансур тахаллуси билан материаллар тайёрлайдиган Малик Бобоев «Америка овози» Ўзбек таҳририяти билан 2000 йиллардан буён ҳамкорлик қилади.
«Америка овози» Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига ўз мухбирларини аккредитациядан ўтказишни сўраб расман мурожаатлар қилган, бироқ бу сўровлар рад этилган. Читать далее…
AÇIK MEKTUP
Türkiye Cumhuriyeti Cumhurbaşkanı
Sayın Abdullah Gül’e AÇIK MEKTUP
Sayın Cumhurbaşkanı,
İstanbul’da Sizin önderliğinizde yapılmakta olan Türk Devletleri zirve toplantısına, Kırgızistan’ın güneyindeki Özbek nüfusu kırımı ve kırımdan sonra devam etmekte olan Özbeklerin haklarının devlet birimleri, polis, asker ve yargı tarafından ihlal edilmesinin sona erdirilmesi için gereken tüm çabaların yapılması için çağrıda bulunuyorum. Maalesef, bugün Kırgızistan’da politikacılar ve Kırgız liderlerin önderliğinde bir faşist hareketin oluştuğuna tanık olmaktayız.
Тарих сабоқлари: Қозоқ қариндошларимизга очиқ хат
Азиз қариндошларим!
Мусулмон биродарлар! Ҳаммангизга маълумдурки, Туркистон, демак — туркий эл бўлиб, мундаги халқнинг қозоғи, қирғизи, сарти, ўзбеги, туркмани, татари — ҳаммаси аслан… жаҳонгир… Темурнинг авлоди ёки оға-инисидурлар. Туркистондаги араб, хўжа ва сайидлар-да ўз тилларини йўқотиб, балки билкулли турклашиб ва ҳатто, арабликларини эсларидан чиқориб… ҳар жиҳатдан бирлашиб кетгандурлар. Туркистонинг энг оз шаҳарларида ва баъзи тоғларида бир оз форс, яъни тожиклар борки, алар ҳам камолан мусулмон ва сиз ила ҳаммазҳабдурлар. Тирикчиликларининг ўзбеклардан фарқи йўқ даражададур.
Читать далее…


